Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жонсон Трампни савдо урушларини тўхтатишга кўндирмоқчи
Фото: AFP
Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон Биаррицда бўлиб ўтаётган G7 саммитида АҚШ президенти Дональд Трампни жаҳон савдо соҳасидаги кескинликни пасайтиришга кўндирмоқчи.
"Саммитда жаҳон савдосидаги ҳолат устуворлик касб этади. Протекционизм ва божлар ўсиб бораётганидан ташвишдаман. Буни Трамп билан муҳокама қиламан", - деди Жонсон.
У Британия савдо урушларига аралашиб қолишидан чўчиётганини айтди.
"Мен жудаям ташвишдаман. Британия бунга аралашиб қолиши хавфи бор. Кескинлик пасайишини кўришни истайман", - деб қўшиб қўйди у.