Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва БАА ўртасида баённома кучга кирди
2019 йилнинг 23 август куни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумати ўртасида дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан ўзаро озод қилиш тўғрисида ҳамкорлик ҳақидаги Баённома кучга кирди. Ушбу ҳужжат 2019 йил 25 март куни Абу Даби шаҳрида Ўзбекистон Республикаси президентининг БААга расмий ташрифи чоғида имзоланган.
ТИВ хабарига кўра, ҳужжат Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари фуқаролари бўлган дипломатик паспорт эгаларига 90 кунгача виза расмийлаштирмасдан иккинчи давлат ҳудудига кириш, чиқиш, транзит орқали ўтиш ва бўлиш ҳуқуқини беришни тартибга солади.
БАА билан икки томонлама ҳамкорлик фаоллашаётганини инобатга олган ҳолда, Баённома икки мамлакатнинг расмий вакиллари – дипломатик паспорт эгаларининг ўзаро ташрифлари чоғида ташкилий масалаларни тезда ҳал этишга кўмаклашади, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
19:54 / 21.03.2026
Ҳўрмуз бўғози хавфсизлиги ташаббусини 20 дан ортиқ давлат қўллаб-қувватлади
23:11 / 18.03.2026
Эрондаги уруш Дубайнинг молиявий марказ сифатидаги мақомига қандай таъсир қиляпти?
22:29 / 18.03.2026
Саудия ва БААда ҳам Рамазон ҳайити 20 мартга тўғри келмоқда
22:15 / 08.03.2026