Жаҳон | 09:27 / 26.08.2019
10934
2 дақиқада ўқилади

9 ёшли хитойлик қиз 26 километрлик бўғозни сузиб ўтди

9 ёшли хитойлик қиз Чжоу Ихань Хитойнинг Хайнань ороли ва қитъадаги Гуандун вилоятини ажратиб турувчи Цюнчжоу бўғозини сузиб ўтишга муваффақ бўлган энг ёш сузувчи бўлди. 

Қиз 26,7 кмлик масофани 13 соатда мустақил равишда сузиб ўта олди. Унинг уриниши ҳақиқатан мураккаб бўлган – спортчини масофани сузиб ўтиш давомида медузалар чаққан ва кучли оқим олиб кетган. 

“Медуза мени бошланғич нуқтадан бир километр нарида биринчи марта чақди. Бу 20 дан кўпроқ марта юз берди ва бироз ташвишлантирди. Менинг мураббийим ва отам медузаларни ҳайдаш учун навбати билан олдимда сузиб боришди”, деб айтган қизча. 

Ихань билан бўғозни яна 9 катта ёшли одам сузиб ўтишга уринган. Бироқ улардан 3 нафаригина бунинг уддасидан чиққан. Ҳар бир иштирокчи ортидан катер кузатиб борган, бироқ унга кўтарилиш тақиқланган бўлган.

Қизнинг отаси катерлардан бирида бўлган, у қизини бир неча марта тўхташга чақирган, бироқ Ихань матонат билан сузишда давом этган. Айнан отаси унга ўрнак бўлган: у 2018 йилда ушбу бўғозни 8 соатда сузиб ўтишга муваффақ бўлган.  

Ёш спортчига 3 соат камроқ вақт талаб этилиши кутилганди, бироқ кўплаб ғовлар сабабли сузиш чўзилиб кетган.

Мавзуга оид