Жамият | 13:55 / 26.08.2019
2175
2 дақиқада ўқилади

Халқ банки Бўкадаги 15-Меҳрибонлик уйига ҳомийлик ёрдами кўрсатди

Фото: Халқ банки Ахборот хизмати

24 август куни Халқ банки Тошкент вилояти Бўка туманидаги 15-сонли Меҳрибонлик уйига янги Damas автомобили ҳамда 500 турдан ортиқ турли бадиий ва илмий китобларни туҳфа қилди.

Мустақиллигимизнинг 28 йиллик шодиёнаси арафасида Халқ банки тақдим этган туҳфалар 200 нафарга яқин ўғил-қиз тарбияланадиган ушбу Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ҳамда тарбиячилари учун ҳақиқий байрам совғаси бўлди.

Халқ банки юртимиздаги жуда кўп тармоққа эга молия муассасаси бўлиб, давлатнинг бир қатор ижтимоий йўналишдаги лойиҳаларида ҳам фаол иштирок этади.

Банк спортни ривожлантириш, меҳрибонлик уйлари, оилавий поликлиникаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, маҳаллаларни ободонлаштириш, шунингдек, уруш қатнашчилари ва ногирон, қария ҳамда фронт орти меҳнат фахрийлари, ижтимоий ҳимояга эҳтиёжи бор ҳамда кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам ажратиб келади.

Хусусан, биргина ўтган йилда Халқ банки томонидан ҳомийлик ишларига 8,1 млрд сўмдан ортиқ хайрия маблағлари йўналтирилди. Бу каби хайрли ишлар жорий йилда ҳам давом эттирилмоқда. Асосийси, бунинг натижасида қанча-қанча юртдошларимиз қалбига ва хонадонларига эзгулик ва хурсандчилик кириб бормоқда.

Халқ банкининг расмий саҳифалари:

Telegram орқали ёзинг: @xalqbank_official_bot
Telegram: t.me/xalqbankinfo
Facebook: fb.com/xalqbankinfo
Instagram: instagram.com/xalqbankinfo
Twitter: twitter.com/xalqbankinfo
Mover: https://bit.ly/2NuhFQW
YouTubehttps://bit.ly/33UcPCf

Халқ банки ахборот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид