Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Media.uz» ҳафталиги давом этади: бугун ярим финалчилар аниқланади
Бугун «Media.uz» футбол ҳафталигида ярим финалчилар номи маълум бўлади.
Kun.uz жамоаси бу босқичда «Шарқ» нашриёт-матбаа АК жамоасига қарши майдонга тушади.
Бугун соат 19:00да Тошкентдаги «Тўқимачи» стадионида қуйидаги жуфтликлар ўртасида чорак финал ўйинлари бошланади:
ЎФА – ЎзА ва «Ёшлар овози» бирлашган жамоаси
«Шарқ» нашриёт уйи – Kun.uz
«Ўзбекистон» нашриёти – «Спорт» телеканали
МТРК – «Зўр ТВ»
Эслатиб ўтамиз, Kun.uz гуруҳ босқичида Ёшлар иттифоқи медиа-маркази ва Daryo.uz сайти жамоаларини мағлуб этиб, МТРКга минимал ҳисобда ютқазган ва гуруҳда иккинчи ўрин билан плей-оффга чиқиб, нимчорак финалда Ғофур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи жамоаси билан учрашув якунига кўра кейинги босқичга ўтган эди.
Ярим финал ўйинлари 28 август, учинчи ўрин учун баҳс ва финал учрашуви 29 августга белгиланган.
Маълумот учун, Ўзбекистон мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб журналист, блогер ва нашриёт-матбаа корхоналари ходимлари ўртасида ўтказилаётган турнир Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан ташкил этилган.
Мусобақа қоидалари, соврин жамғармаси ва гуруҳлар таркиби ҳақида аввалроқ батафсил маълумот берилган эди.
Мавзуга оид
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
13:42 / 16.03.2026
Исроил ракета тўсувчи воситалар танқислиги ҳақидаги хабарларни рад этди
13:27 / 14.03.2026
Трамп Путиннинг Эрондан уранни Россияга олиб чиқиш ҳақидаги ғоясини рад этди
12:18 / 11.03.2026