Жамият | 11:25 / 27.08.2019
4290
1 дақиқада ўқилади

Учтепадаги хонадонга дераза орқали кириб, ўғрилик содир этган шахслар ушланди

Иллюстратив фото

2019 йил 18 август куни номаълум шахс Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида яшовчи 48 ёшли У.М.нинг уйига дераза ойнаси орқали кирган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, у хонадан 13 500 000 сўм пули, “HP” русумли ноутбуки ва 3 турдаги заргарлик буюмларини ўғирлаб кетган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Чевар кўчасида яшовчи 28 ёшли П.Т. ва Уйғур тор кўчасида яшовчи 31 ёшли Х.Ш. содир этганликлари аниқланиб ушланган. 

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид