Спорт | 19:39 / 29.08.2019
7896
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик гандболчи қизлар жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритишди

Ҳиндистоннинг Жайпурида гандбол бўйича 18 ёшгача аёллар терма жамоалари ўртасида Осиё чемпионати (U-18) ўз ниҳоясига етмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси хабар бермоқда.

Ўзбекистон терма жамоаси қизлари совринли ўринларни эгаллай олишмаганига қарамай, жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритишди.

Мусобақа регламентига кўра, чемпионатда 5 та юқори ўринни эгаллаган терма жамоа 2020 йилда Францияда ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади. Ўзбекистонлик қизлар Хитой Тайпейи терма жамоасини 33:32 ҳисобида мағлуб эта олишган.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон қизлар терма жамоаси жаҳон чемпионатининг финал босқичида 5-марта иштирок этади.

Мавзуга оид