Жаҳон | 17:09 / 29.08.2019
7957
1 дақиқада ўқилади

Покистон баллистик ракета синовини ўтказди

Фото: AFP

Покистон ҳарбийлари ядровий жанговар каллак ташувчи, ер-ер тоифасидаги "Ғазнавий" баллистик ракетаси синовини муваффақиятли ўтказишди. Бу ҳақда мамлакат қуролли кучлари матбуот котиби Асиф Ғафур маълум қилди.

Унинг аниқлик киритишича, "Ғазнавий" турли жанговар каллакларни 290 километргача масофага етказиши мумкин.

"Ғазнавий" ракетаси оғирлиги 700 килограммгача бўлган ядровий жанговар каллакларни ташишга мўлжалланган.  

Синовлар Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги муносабатлар кескинлашиши ортидан ўтказилди. 

 

Мавзуга оид