Қурилиш вазирлигига янги раҳбар номзоди депутатлар томонидан маъқулланди
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигига янги раҳбар номзоди депутатлар томонидан маъқулланди. Бу ҳақда «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар таркиб топган янги амалиётга мувофиқ, Ҳукумат аъзолигига тайинланаётган номзодни кўриб чиқдилар. Бу гал қуйи палатада Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири лавозимига номзод муҳокамаси ўтказилди.
Депутатлар Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири лавозимига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган Ботир Эркинович Зокиров номзодини маъқуллашди.
Ботир Зокиров 2018 йил апрелидан буён вазирликда вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Абдуқаҳҳор Тўхтаев Шайхонтоҳур тумани ҳокими этиб тайинлангани муносабати билан ушбу лавозим вакант бўлиб турган эди.
Маълумот учун, 1963 йилда туғилган Ботир Зокиров 16 йил давомида Тошкент шаҳридаги «Трест-12» қурилиш компаниясига раҳбарлик қилган, 2011 йилда бош вазир ўринбосарига айланган (Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплекси раҳбари), Қурилиш вазири ўринбосари бўлишдан олдин Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси сифатида ишлаган.
Мавзуга оид
18:00 / 17.07.2024
«Трест 12»га тендерсиз лойиҳалар, бажарилмаган ваъда ва “енгилмаган” коррупция – Ботир Зокировнинг 5 йили
12:05 / 17.07.2024
Ботир Зокиров қурилиш вазири лавозимидан кетди
15:28 / 16.05.2024
Тошкентда Ботир Зокиров мемориал музейи барпо этилади
08:39 / 06.12.2023