Қурилиш соҳасига бегона бўлмаган Ботир Зокиров 2019 йил сентябр ойида Қурилиш вазири этиб тайинланганди. Унинг вазирлик даврида (2019-2024 йиллар) қурилиш соҳасида нималар ўзгарди? Вазир қандай ишлари билан кўпроқ “тилга тушди” ва ёдда қолди?
Ковид марказларидан Олимпия шаҳарчасигача
Ботир Зокировнинг вазирлик вақтида қурилиш соҳасини шаффофлаштириш борасида яхши қадамлар ташланди.
Хусусан, давлат дастурлари ва лойиҳалари доирасида объектлар бош лойиҳа-қидирув ва бош қурилиш-пудрат ташкилотлари “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимида электрон тендер савдолари орқали аниқланиши йўлга қўйилди, қурилиш объектини фойдаланишгача қабул қилиш жараёнини рақамлаштириш кўзда тутилди. Шунингдек, вазирлик ҳузурида Компетенцияни ривожлантириш институти, Техник меьерлаш ва стандартлаштириш институти ташкил қилинди.
Ботир Зокировнинг фаолияти давомида амалга оширилган катта қурилиш ишлари сифатида Ковид марказларини, Ислом цивилизацияси марказини, Имом ал Бухорий мажмуасини, Олимпия шаҳарчасини, Самарқанддаги туризм марказини санаб ўтиш мумкин.
“Трест-12”га тендерсиз “совғалар”
Ботир Зокиров вазирлик пайтида унинг қариндошларига алоқадор компания лойиҳаларни тендерсиз олгани ҳақидаги хабарлар ОАВда бот-бот кўзга ташланиб турди. Ҳатто 2021 йилнинг май ойида Аксилкоррупция агентлиги директори Акмал Бурҳонов ушбу қурилиш компаниясига қарийб 5 трлн сўмлик лойиҳалар тендерсиз берилганлигини очиқлаган.
Жумладан, 2021 йилда «Трест-12» компанияси Мустақиллик майдонидаги 431,5 млрд сўмлик лойиҳа пудратчиси сифатида танланган. Ушбу лойиҳа доирасида Тошкент шаҳар ҳокимияти ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси 2019 йил 9 июл куни «Трест-12» компанияси билан буюртма шартномаси имзолаган. Бундан икки ой олдин, яъни 2021 йил 11 май куни Қурилиш вазири Абдуқаҳҳор Тўхтаев бошқа ишга ўтказилган







