10:16 / 30.08.2019
0
17138

Француз актёри Мишель Омон вафот этди

Фото: REUTERS

Француз комедик актёри Мишель Омон 29 августга ўтар кечаси 82 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Le Figaro нашри хабар берди.  

Омон “Комеди Франсез” театрида 30 йилдан кўпроқ фаолият юритган.

Актёр кўплаб фильмларда роль ижро этган. Унга асосан иккинчи даражали роллар берилган. Жумладан, у машҳур “Ўйинчоқ” фильмида дўкон директори, “Оталар” фильмида йўқолиб қолган ўсмир отаси ролларини ижро этган. Омон рёжиссёр Франсис Вебернинг ушбу фильмларида афсонавий француз актёри Пьер Ришар билан бирга суратга тушган. Актёр, шунингдек, “Омадсизлар”, “Дублёр” фильмларида ҳам роллар ижро этган. 

Омон Франциянинг “Хизматлари учун” ордени билан тақдирланган. Франциядаги “Оскар”нинг муқобили “Сезар” мукофоти учун 3 марта номзоди илгари сурилган.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top