Ўзбекистон ва Туркманистон давлат чегараси бўйича музокаралар ўтказди
2019 йилнинг 24-30 август кунлари Туркманистоннинг Туркманобод шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасидаги Давлат чегараси делимитация ва демаркация масалалари бўйича Ўзбекистон-Туркманистон ҳукуматлараро қўшма комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.
ТИВ хабарига кўра, мулоқот чоғида икки мамлакат делегациялари Ўзбекистон-Туркманистон Давлат чегарасининг айрим участкаларида демаркация чизиғи лойиҳасини ўтказишга келишдилар ҳамда чегара демаркацияси бўйича норматив-ҳуқуқий ва техник ҳужжатлар лойиҳаларини якунладилар.
Учрашувда умумий Давлат чегарасида томонлар бажарадиган демаркация ишлари ҳажми ҳам келишилди.
Музокаралар якунларида Ўзбекистон ва Туркманистон делегациялари раҳбарлари Тўлқин Абдуллаев ва Мамед Мамедов тегишли протоколни имзоладилар.
Учрашув анъанавий самимий ва дўстона муҳитда ўтди, дейилади вазирлик хабарида.
Мавзуга оид
16:23 / 28.10.2024
Туркманистон Россияга газ етказиб беришни тўхтатди
09:30 / 28.10.2024
Брянск губернатори чегарани ёриб ўтишга уриниш ҳақида маълум қилди
22:15 / 25.10.2024
БМТ Марказий Осиёни «Тинчлик, ишонч ва ҳамкорлик ҳудуди» деб эълон қилди
08:10 / 24.10.2024