Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 19:27 / 31.08.2019
24941
1 дақиқада ўқилади
Дунёнинг энг кўп сотилган йўлтанламас автомобиллари номи маълум қилинди
Focus2move портали экспертлари дунёдаги энг оммабоп йўлтанламаслар рейтингини тузди, деб хабар берди "Автостат".
Биринчи ярим йиллик натижаларига кўра, Toyota RAV4 рейтинг етакчисига айланди: олти ой ичида дунё бўйича 441,6 минг дона кроссовер сотилган. Қайд этилишича, бу бир йил аввалги кўрсаткичга нисбатан 8,4 фоизга кўпдир.
Ундан кейинги ўринда Honda CR-V (381,5 минг дона) ва Volkswagen Tiguan (370,7 минг дона) жойлашган.
Улардан ташқари, Hyundai Tucson ва KIA Sportage ҳам энг кўп сотилган йўлтанламаслар рейтингидан жой олди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш