Ўзбекистон | 14:10 / 02.09.2019
19793
2 дақиқада ўқилади

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги меҳнат мигрантларининг сонини очиқлади

Фото: Адлия вазирлиги матбуот хизмати

2019 йилнинг 30 август куни Адлия вазирлиги томонидан “Қонунчиликдаги янгиликлар” номли брифинг ва матбуот анжумани ташкил этилди. 

Вазирлик хабарига кўра, дастлаб соҳа мутахассислари иштирокида 2019 йил 20 августда қабул қилинган “Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида”ги Президент фармони ҳамда 2019 йил 23 августда қабул қилинган “Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарори бўйича матбуот анжумани ўтказилди.

Матбуот анжуманида иштирок этган Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги масъул ходими Азим Ахматов ҳозирда меҳнат мигрантларнинг сони тахминан 2,6 ва 3 млн атрофида эканлигини билдирди.

Шунингдек, Россияда пайвандлаш (сваркачилик) соҳасида мигрантларга талаб катта эканлигини ҳамда пайвандлаш соҳасидаги мутахассисларга меҳнати учун юқори ҳақ тўланаётганлигини маълум қилди. Хусусан, улар кунига энг камида 1700 рубль миқдорида ҳақ олиши мумкинлиги билдирилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид