20:56 / 03.09.2019
3
14080

Нью-Йоркнинг Уолл-Стритида Ўзбекистон байроғи кўтарилди

Нью-Йоркнинг машҳур кўчаларидан бири – Уолл-Стритда Ўзбекистон байроғининг кўтарилиши тантанали маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди. 

Ушбу тадбир Туркистон-Америка ассоциацияси ва “Ватандош” томонидан ташкиллаштирилди.

Тадбирда АҚШда яшовчи ўзбеклар, ижтимоий-сиёсий доиралар вакиллари, ОАВ ҳамда шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари иштирок этишди. 

Кўпчилик меҳмонлар ўзбек миллий кийимларида бўлганлар. Байроқнинг кўтарилиши Ўзбекистон мадҳияси билан кечган. Байроқ 15 метрлик флагштокка ўрнатилган. У бир ҳафта давомида ҳилпираб туради.

Тантана давомида ўзбек диаспорасининг ижодий гуруҳлари ва мусиқий жамоалари иштирокида маданий-кўнгилочар тадбирлар, Ўзбекистон ҳақида фото ва видеоматериаллар намойиши, ўзбек таомлари тақдимоти бўлиб ўтган. 

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top