14:15 / 03.09.2019
0
4487

Ўзбекистон - Иордания музокаралари бўлиб ўтди

Фото: ТИВ ахборот хизмати

2019 йилнинг 3 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Иордания Ҳошимийлар Қироллигининг фавқулодда ва мухтор элчиси Солиҳ Аҳмад Ал-Жаварнеҳ билан учрашди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Иордания муносабатлари кун тартибининг барча жабҳалари батафсил кўриб чиқилди, дейилади ТИВ хабарида.

Учрашувда савдо-иқтисодий, туризм, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда икки томонлама алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш учун сиёсий соҳада қулай шароит шакллантирилгани қайд этилди.

Аммон шаҳрида бўлиб ўтадиган вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг биринчи раунди, таъкидланганидек, муносабатларнинг энг истиқболли йўналишларини аниқлашга ва умумий саъй-ҳаракатларни уларни амалга ошириш учун йўналтиришга имкон беради.

Ўзбекистон-Иордания мулоқотини янада институтлаштириш бўйича аниқ таклифлар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top