Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда АЭС қурилиши 2020 йил бошида бошланади
"Росатом" 2020 йил бошида Ўзбекистонда атом электр станцияси қуриш ишларини бошлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда давлат корпорацияси бош директори Алексей Лихачёв маълум қилди.
"Росатом" раҳбари 3 сентябрь куни Тошкентда Россия миллий ядро тадқиқот институти “Москва инженерлик-физика институти”нинг хориждаги биринчи филиали очилиши маросимида иштирок этди.
"Асосий мақсадимиз – келгуси йил бошида майдончада ишни бошлаш", - деди Лихачёв.
Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати
Эслатиб ўтамиз, жорий йил май ойида "Ўзатом" агентлиги "Росатом" билан АЭС қурилиш майдонида инженерлик ишларини бажариш бўйича шартнома имзолаганди.
2017 йил декабрда Россия ва Ўзбекистон ҳуқуматлари ўртасида атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш соҳасида келишув имзоланганди.
«Росатом» давлат корпорацияси билан Ўзбекистонда атом электр станцияси қурилиши бўйича келишувга эришилган. АЭС ҳар бирининг қуввати 1200 МВт бўлган иккита энергоблокдан иборат бўлади. АЭС қурилиши учун мақбул жой сифатида Жиззах вилоятидаги Тузкон кўли яқинидаги майдон танланди.
Мавзуга оид
09:10 / 07.06.2026
АЭС нархи очиқланди, йирик пудрат схемаси фош бўлди — ҳафта дайжести
16:12 / 05.06.2026
АЭСда ишлаб чиқарилган 1 kWh электр нархи 1000 сўмдан паст бўлади — Азим Аҳмадхўжаев
10:59 / 05.06.2026
Ўзбекистонда қуриладиган АЭС қиймати 9,5 миллиард доллардан ошмайди — "Ўзатом" директори
08:19 / 05.06.2026