Технология | 18:00 / 03.09.2019
10086
1 дақиқада ўқилади

Samsung янги буклама смартфон ишлаб чиқариш устида иш бошлади

Фото: DPA/ТАСС

Samsung Electronics Co компанияси иккинчи буклама экранли смартфонини ишлаб чиқариш устида иш бошлади. Янги қурилма дисплей томони билан ичкарига квадрат шаклида букланадиган бўлади, деб ёзади Bloomberg.

Агентлик манбаларининг сўзларига кўра, янги смартфон 2020 йилнинг биринчи ярмида тақдим этилиши режалаштирилган. Компания бу қурилмасида замонавий технологиялар ва буклама смартфонлар дизайнини уйғунлаштирмоқчи.

Смартфоннинг экрани диагонали 6,7 дюйм бўлади. Bloomberg суҳбатдошларининг сўзларига кўра, янги қурилма 2019 йилда тақдим этилган Galaxy Fold смартфонига нисбатан юпқароқ ва арзонроқ бўлади.

Қурилма шунингдек, битта олд камера ва иккита асосий камера билан жиҳозланади. Компаниянинг ўзи бу хабар борасида ҳозирча изоҳ бермаган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид