Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёнинг яшаш учун энг қулай шаҳарлари рейтинги эълон қилинди
Австрия пойтахти дунёнинг яшаш учун энг қулай шаҳарлари рейтингида қаторасига иккинчи бор етакчи бўлди. Рейтинг The Economist Intelligence Unit (EIU) томонидан тузилди.
Рейтингда дунёнинг 140 шаҳри барқарорлик, атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш, инфраструктура ва таълим кўрсаткичлари бўйича 100 баллик тизимда баҳоланади.
Вена 99,1 балл олди. Иккинчи ўринга Австралиянинг Мельбурн, учинчи ўринга Сидней шаҳарлари жойлашди. Тўртинчи ўринни Япониянинг Осака, бешинчи ўринни Канаданинг Калгари шаҳри эгаллади.
Шунингдек, Ванкувер, Торонто, Токио, Копенгаген ва Аделаида шаҳарлари юқори ўнликдан жой олди.
Суриянинг Дамашқ, Нигериянинг Лагос ва Бангладешнинг Дакка шаҳарлари яшаш учун энг ноқулай шаҳарлар деб топилди.
Август охирида The Economist Intelligence Unit энг хавфсиз шаҳарлар рейтингини эълон қилганди. Рўйхатдаги энг юқори ўринларни Токио, Сингапур ва Осака шаҳарлари олганди.
Мавзуга оид
20:55 / 25.06.2026
Ўзбекистон бола ҳуқуқлари халқаро рейтингида 96-ўринни эгаллади
08:30 / 24.06.2026
Мамлакатлар имижи рейтинги: етакчилар ва аутсайдерлар маълум бўлди
18:07 / 22.06.2026
Қозоғистон университетлари Марказий Осиёда энг яхши деб топилди
08:45 / 22.06.2026