Жамият | 11:00 / 04.09.2019
27717
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда «тонировка»ни энди фақат ЙҲХБ бўлинмаларида расмийлаштириш мумкин

Фото: Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизмати

Жорий йилнинг 4 сентябридан бошлаб банкларда «тонировка» учун рухсатнома олиш масаласида берилган мурожаатларни кўриб чиқиш тўхтатилди, сабаби рухсатнома бериш учун қўшимча нуқталар фаолиятига бошқа эҳтиёж йўқ (хоҳловчилар оқими камайди). Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар қилди.

4 сентябрдан бошлаб ҳайдовчилар ЙҲХБнинг фақат еттита бўлинмасига рухсатномани расмийлаштириш мақсадида мурожаат қилишлари мумкин.

Аввалроқ, «тонировка» учун рухсатномани расмийлаштириш истагида бўлган ҳайдовчиларга қулайлик яратиш мақсадида, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси тўртта банк раҳбарияти билан биргаликда буни нафақат ЙҲХБ бўлинмаларида, балки 39та туман банк филиалларида амалга ошириш имкониятини яратганди.

Бу, ИИББ маълумотларига кўра, автоулов ойналарини қорайтиришга рухсатнома олиш учун пасайтирилган ставкалар туфайли келиб чиқиши мумкин бўлган шов-шув билан боғлиқ навбатларнинг олдини олишга ёрдам берди.

Мавзуга оид