Жамият | 16:39 / 06.09.2019
7507
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада МИБ ходимини урган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

2019 йил 30 август куни МИБнинг Фарғона вилояти Риштон туман бўлими давлат ижрочиси М.О. ўз хизмат вазифасини бажариш давомида қарздор М.М.(1990 й.т.) ни «Учариқ» маҳалласи ҳудудида учратиб қолган.

Бош прокуратура хабарига кўра, давлат ижрочиси алимент тўловларидан бўлган қарзларини ундириш билан боғлиқ ижро ҳаракатларини амалга ошириш учун уни ўзи билан бирга МИБ туман бўлимига бориши лозимлигини билдирган вақтда, қарздор М.М. уни ҳақорат қилиб, қонуний талабларига бўйсунмасдан фаол қаршилик кўрсатиб, уриб тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2019 йил 5 сентябрь куни туман прокуратураси томонидан М.М нисбатан ЖКнинг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид