Ўзбекистон | 07:59 / 06.09.2019
4394
2 дақиқада ўқилади

Олий таълимда сифатни оширишда Буюк Британия тажрибасидан фойдаланилади

Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

5 сентябрь куни олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов Британия Кенгашининг Ўзбекистондаги директори Рейчел Айленд, Advance HE ижрочи директори Алисон Жонс ва ташкилот катта маслаҳатчиси Жо Шафферлар билан учрашди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига кўра, учрашувда жаҳонда таълим сифатига қўйилаётган бугунги кун талаблари, Ўзбекистонда олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш борасидаги муаммолар, уларни бартараф этиш омиллари ва истиқболлари, мазкур жараёнларда икки томонлама ҳамкорлик борасида фикр алмашилди.

Шунингдек, ОТМлар мустақиллигини таъминлаш, академик ва молиявий мустақилликка эришишнинг университетлар фаолиятидаги аҳамияти, бу жараёнга олий таълим муассасасининг ўзининг тўғри муносабатини шакллантириш масалалари муҳокама қилинди.

Маълумот учун, 2019 йилнинг 4-5 сентябрь кунлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан ОТМлар ректорлари ва масъул ходимлари учун Буюк Британиянинг Advance HE ташкилоти экспертлари иштирокида халқаро ўқув-семинари ўтказилди.

Ўқув-семинари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Британия Кенгаши ҳамкорлигида шу йилнинг май ойидан бошланган Higher Education for employability (Иш билан таъминлашда олий таълимнинг аҳамияти) лойиҳаси доирасида ташкил қилинди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид