Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев лорд Стоквуд бошчилигидаги Британия делегациясини қабул қилди
Молия, инфратузилма, давлат-хусусий шериклик, “яшил” энергетика, транспорт, геология ва нефть-газ соҳаларида, шу жумладан, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича қўшма лойиҳалар муҳокама қилинди.
Президент Шавкат Мирзиёев 17 июнь куни Тошкент халқаро инвестиция форуми дастури доирасида Буюк Британиянинг инвестициялар бўйича давлат вазири, лорд Жейсон Стоквуд бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашувда Буюк Британиянинг “UK Export Finance”, “Standard Chartered UK”, “Sturgeon Capital”, “Endeavour Mining” ва “British Petroleum” каби етакчи компаниялари, банклари ва молия институтлари раҳбарлари иштирок этди.

Савдо-иқтисодий, инвестициявий ва молиявий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Таъкидланишича, икки томонлама ҳамкорликнинг ижобий суръати қайд этилди. Товар айирбошлаш ҳажми ва Британия сармояси иштирокидаги корхоналар сони жадал ўсиб бормоқда.
Тошкент халқаро молия маркази, Халқаро тижорат суди ва капитал бозорини ривожлантириш ҳамда фармацевтика, сунъий интеллект ва энергетика соҳаларида технологик шерикликни кенгайтириш бўйича таклифлар қўллаб-қувватланди.

Молия, инфратузилма, давлат-хусусий шериклик, “яшил” энергетика, транспорт, геология ва нефть-газ соҳаларида, шу жумладан, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича қўшма лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.
Мавзуга оид
21:50 / 14.07.2026
Шавкат Мирзиёев Қатар амири ва халқига ҳамдардлик билдирди
19:09 / 14.07.2026
Электромобилларда энг кўп учрайдиган носозликлар маълум қилинди
18:58 / 09.07.2026
McLaren афсонавий V8 суперкарининг якуний версиясини тақдим қилди
21:11 / 03.07.2026