Жаҳон | 10:44 / 06.09.2019
16116
2 дақиқада ўқилади

Тўқаев: «Давлат ўз фуқароларини эшитишга мажбурдир»

Фото: Tengrinews.kz

Нур-Султондаги Мустақиллик саройида Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев раислигида Жамоатчилик ишончи миллий кенгашининг (ЖИМК) биринчи йиғилиши бошланди.

Zakon.kz хабарига кўра, йиғилишдан кўзланган мақсад - мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги энг долзарб масалаларни муҳокама қилиш.

Тўқаевнинг таъкидлашича, ўз мурожаатида мамлакат сиёсий тизимини модернизация қилишни давом эттириш зарурлиги ҳақида таъкидлаб ўтган. 

“Шубҳасиз, иқтисодий ислоҳотларни мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётини ўзгартирмасдан амалга ошириш мумкин эмас.
 
Ишончим комилки, Қозоғистон президентлик бошқаруви шаклига эга бўлган давлат бўлиб қолиши керак, аммо парламент сиёсий тизимда ўзининг муносиб ўрнини эгаллаши керак.
 
Сиёсий рақобатга туртки бериш, фуқароларнинг мамлакат сиёсий ҳаётидаги ҳақиқий иштирокини кенгайтириш ва кўп партиявий тизим ривожига кўмаклашиш вақти келди. Давлат ўз фуқароларига қулоқ тутишга, энг муҳими, уларни эшитишга мажбурдир.
 
Биз давлатнинг ижтимоий сиёсатини қайта тиклашимиз керак. Миллий иқтисодиёт барча фуқароларимизнинг фаровонлигини ошириш учун ишлаши керак”, - деди Қозоғистон президенти.

Мавзуга оид