Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғон ҳарбийлари 36 нафар "Толибон" жангарисини йўқ қилди
Афғон ҳарбийларининг Балх вилоятида ўтказган операцияси давомида "Толибон" ҳаракатининг 36 нафар жангариси йўқ қилинди. Бу ҳақда Афғонистон миллий армияси 209-корпусининг матбуот маркази хабар қилди.
Контррерростик операция авиация қўллаб-қувватлови остида Шулгар ва Чимтол уездларида ўтказилди, дейилади хабарда. Қайд этилишича, 13 нафар толиб яраланган.
Афғонистоннинг Ariana News телеканали интернет порталининг хабар беришича, ўз навбатида Қундуз вилоятида НАТО махсус бўлинмалари Исахейл ва Чаҳордара уездларида тозалов операция ўтказган бўлиб, операция давомида олти жангари ўлдирилган, саккиз жангари яраланган.
Мавзуга оид
14:26 / 05.07.2026
Афғонистондан дронда наркотик олиб ўтишнинг олди олинди
13:47 / 29.06.2026
Покистон яна Афғонистонга ҳужум қилди
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026