15:24 / 09.09.2019
0
11080

Сурия ва Ироқ чегарасида номаълум самолёт шиа жангариларига зарба берди

Фото: REUTERS

Номаълум самолёт Сурия ва Ироқ чегарасида эронлик қуролли гуруҳларга зарба берди, деб хабар қилмоқда Al-Hadath телеканали.

Хабарда айтилишича, Абу-Камол шаҳри яқинидаги шиа жангарилари жойлашган манзилга бир нечта авиазарба берилган. Ҳужум натижасида 18 жангари ҳалок бўлган.

Манбалар уч марта портлаш юз берганини айтишган. Айрим маълумотларга кўра, қурол-яроғ омбори йўқ қилинган.

Суриядаги Эрон кучлари ҳукумат қўшинларига ёрдам бермоқда. Исроил ва АҚШ уларнинг чиқиб кетишини талаб қилмоқда.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top