15:44 / 09.09.2019
0
3876

Таиланд туристлар учун солиқ жорий этиш фикридан қайтди

Фото: Getty Images

Таиланд туризм вазирлиги туристлар учун солиқ жорий этишни тўхтатиб туради. Бу ҳақда Bangkok Post газетаси хабар берди.

Шу йилнинг май ойида 2019 йил охиридан хорижий туристларга солиқ жорий этилиши, солиқлардан тушган тушумлар оммавий туристик масканларни қўллаб-қувватлаш ва туристларни бахтсиз ҳодисалардан суғурталашга сарфланиши маълум қилинганди. 

Солиқ олиш ва унинг ставкаларини белгилаш билан спорт ва туризм вазирлигининг махсус бўлинмаси шуғулланаётганди.

Аммо 2019 йил ўрталарида туристлар оқимининг пасайиши мамлакат ҳукуматини янги солиқни жорий этишни тўхтатишга ундади, деб ёзади газета.

Туризм Таиланд иқтисодиётида муҳим аҳамиятга эга. Мамлакатга ҳар йили 30 млндан ортиқ турист ташриф буюради ва туризмдан йилига 50 млрд долларгача даромад олинади.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top