Жаҳон | 14:50 / 10.09.2019
38073
1 дақиқада ўқилади

Alibaba асосчиси Жек Ма истеъфога чиқди

Фото: EPA-EFE/CHRISTOPHE PETIT TESSON

Alibaba компанияси асосчиси Жек Ма директорлар кенгаши раиси лавозимини тарк этди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар бермоқда.

Агентликнинг билдиришича, Ма 55 ёшга тўлган куни истеъфога чиқишга қарор қилган. Бугунги кунда унинг бойлиги 41,8 миллиард долларни ташкил этади.

Alibaba Group директорлар кенгашида унинг ўрнини компания бош директори Дэниел Чжан эгаллайди.

Жек Ма Forbes журналида фотосурати чоп этилган биринчи хитойликдир. У Хитойнинг энг бой кишиси ҳисобланади.

Alibaba Group бир нечта компаниялар, хусусан, Aliexpress интернет магазини, Alibaba Picture кинокомпанияси ва Alibaba Cloud Computing сервисига эгалик қилади.

Мавзуга оид