Жаҳон | 14:37 / 24.05.2021
4906
1 дақиқада ўқилади

Жек Ма ҳукуматнинг босими сабабли ўзи асос солган университет раҳбарлигидан кетади

Академия ўз номини ҳам ўзгартирган ва таълим дастурини ҳам ўзгартиради. Аввалроқ бизнес-академия талабалар қабул қилишни тўхтатганди.

Фото: Bloomberg

Хитойлик миллиардер ва Alibaba асосчиси Жек Ма ўзи асос солган нуфузли бизнес-академия - Хупан университети раҳбарлигидан кетади. Financial Times нашрининг ёзишича, бунга Хитой ҳукуматининг тадбиркорга нисбатан босими сабаб бўлди.

Нашрнинг ёзишича, академия ўз номини ҳам ўзгартирган ва таълим дастурини ҳам ўзгартиради. Газета манбасининг сўзларига кўра, Ма эндиликда бу ерда раҳбарлик лавозимларини эгаллай олмайди. Аввалроқ бизнес-академия талабалар қабул қилишни тўхтатганди.

Ма Hupan University бизнес-академиясини 2015 йилда, Ҳарвард университети бизнес-мактабидан намуна олиб ташкил қилганди. Бу ерда ўқиш дастури уч йилга мўлжалланган. Didi такси агрегатори президенти Жан Лю ва Waterdrop онлайн суғурта платформаси асосчиси Шен Пэн мазкур университет битирувчилари ҳисобланади.

Жек Ма ва Хитой ҳукумати ўртасидаги келишмовчилик 2020 йил октябрда, у Хитой давлат банкларини танқид қилганидан сўнг бошланганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид