16:51 / 10.09.2019
8556

«Callan Education and Development Centre» Британиянинг U-LAW университетига ўқишга юбориш ва шартнома пулини тўлаш шарти билан 15 кишилик грант эълон қилди

Сўнгги йилларда ўзбекистонлик ёшлар орасида Европа ва Осиёнинг нуфузли университетларида таълим олиш кўрсаткичи ортиб бормоқда. 

Бу ёшларнинг келажакка катта режалар билан қараётгани, билим олишга бўлган интилишлари натижаси ҳисобланади.

Тошкентда фаолият юритаётган Callan Education and Development Centre ўқув марказида олинган мустаҳкам билим сизга ана шундай нуфузли университетларга ўқишга кириш ва келажакда “орзуингиздаги иш ўринларига” эга бўлиши имкониятини беради.

Мазкур ўқув марказининг  асосий фаолияти ёшларга инглиз тилини ўргатиш ва ривожланган мамлакатлардаги университетларга киришда консультация беришдан иборат.

Callan Education and Development Centre – 2018 йилнинг ноябрь ойида ўз фаолиятини бошлаганига қарамай, 200 га яқин абитуриентларга турли Олий ўқув юртларининг талабаси бўлишида кўмаклашди.

Ўқув маркази, шунингдек, ёшларни IELTS – халқаро инглиз тили тест имтиҳонларига муносиб тайёрлайди. Шунингдек, яқин вақтлар ичида марказда халқаро миқёсдаги SAT, GRE, GMAT, CEFR, TOEFL каби бошқа имтиҳонларга тайёрлов жараёнлари ҳам йўлга қўйилади.

Ўқув марказининг бошқалардан бироз фарқли жиҳати шундаки, бу ерга келган ҳар бир ўқувчи бош директор Мақсаджон Мамажонов (@m.mamadjanov) лойиҳаси асосида ўқитувчиларнинг индивидуал назоратида бўлади, яъни, ўқувчилар дарс вақтини тўлиқ билим олишга қаратади.

Ўқитувчилар томонидан берилаётган билимларнинг ўқувчилар томонидан қай даражада ўзлаштирилаётганини текшириб бориш мақсадида эса ҳар бир ҳафта якунида назорат имтиҳонлари олинади. 

Турли юкламалар ўқувчиларни психологик қийинчилик ва стресс ҳолатига тушириб қўйиши мумкин. Шу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида  марказнинг тажрибали психологлари томонидан ўқувчилар учун индивидуал психологик дарслар ташкил этилади.

Callan Education and Development Centre’да барча машғулотлар IELTS имтиҳонида 8-8.5 натижага эга, юқори малакали ўқитувчилар томонидан олиб борилади. Ўз ўрнида марказ битирувчилари ҳам тажрибали ўқитувчилардан олинган дарс машғулотлари билан юқори натижаларни қўлга киритишмоқда. Жумладан, собиқ ўқувчимиз ва ҳозирда марказимизда ўқитувчи сифатида фаолият юритаётган Сайёра Жуманиёзова ( @sayyorajumaniyozova ) шу йилнинг 7 сентябрь куни IELTS имтиҳонида 8 баллни қўлга киритди. Энг қувонарлиси, у Reading-9, Listening-9, Speaking-8.5 натижа билан кўпчиликни лол қолдирди.

Марказда шунингдек, тил ўрганишга нисбатан юқори даражадаги қизиқишга эга бўлган билимли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида мавсумий грант танловлари ўтказиб борилади. Жумладан, навбатдаги танлов Британиянинг U-LAW университетига бир йиллик шартнома асосидаги ўқув тўловини (10500 фунд-стерлинг) тўлаб бериш орқали ўқишга юбориш учун ўтказилмоқда.

Лойиҳа Callan Education and Development Centre ва U-LAW университети ўртасидаги ҳамкорлик келишуви орқали амалга оширилади. 

Мазкур грант 3 та энг иқтидорли ўқувчилар учун тақдим этилади. Шунингдек, 12 нафар ўқувчига  U-LAW университетида ўқиш учун 3000 фунд-стерлинг миқдорида таълим гранти тўлаб берилади.

Танлов ўқув маркази асосчиси Мираҳмад Мамажонов ( @mirahmad ) томонидан тақдим этилмоқда.

Танловда иштирок этиш шартлари жуда оддий – марказда 11 ой давомида таҳсил олиш ва IELTS имтиҳонида юқори натижага эришиш.

Шошилинг, марказда ўқувчилар қабули 30 сентябрга қадар давом этади ва бўш ўринлар сони атиги 150 тани ташкил қилади.

Бизнинг манзил: Бунёдкор шоҳ кўчаси 2-уй, Чилонзор тумани 6-даҳа.

Tел : (+99871) 200-10-30,  (+99899) 907-10-30

Instagram: @callan_development

Реклама ҳуқуқи асосида

Top