Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ироқда диний маросим вақтидаги тирбандликда 31 киши ҳалок бўлди
Ироқнинг Карбала шаҳрида мусулмон байрами нишонланиши вақтида юз берган тирбандлик оқибатида 31 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Al Arabiya телеканали хабар берди.
Шунингдек, 100 га яқин одам жароҳат олган. Ироқ соғлиқни сақлаш вазирлиги 16 кишининг ҳалок бўлганини тасдиқлаган.
Маълумотларга кўра, Ашуро куни нишонланиши вақтида пиёдалар ўтиш жойи унда бир вақтда кўп одам тўплангани сабабли қулаб тушган.

Айни кунлар мусулмон олами, жумладан ироқлик шиалар Ашуро кунини нишонлашмоқда. Шиаларда ушбу кунда Карбала яқинида 680 йилда юз берган жанг хотирланади. Ўша жангда Муҳаммад пайғамбаримизнинг (с.а.в.) набиралари имом Ҳусайн, унинг укаси Аббос ва уларнинг 70 га яқин сафдоши ўлдирилган.
Мавзуга оид
18:39 / 19.01.2026
АҚШ Ироқдан қўшинларини олиб чиқиш жараёнини якунлади
15:59 / 16.01.2026
“Бож тўловлари юқори бўлмайди” – Ўзбек-Ироқ бизнес форумида нималар муҳокама қилинди?
12:34 / 15.01.2026
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Ироққа экспорт қилинади
18:10 / 14.01.2026