Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Польшага 32 та F-35 қирувчи самолёти сотилишини маъқуллади
АҚШ Польшага умумий қиймати 6,5 млрд долларлик 32 та энг янги F-35 қирувчи самолёти сотилишини маъқуллади. Бу ҳақда Пентагон маълум қилди.
Мавжуд қоидаларга кўра, самолётлар сотилишини давлат департаменти маъқуллаган.
“Таклиф қилинаётган битим АҚШнинг ташқи сиёсати ва миллий хавфсизлиги мақсадларига ёрдам беради. У НАТО бўйича иттифоқдошлар хавфсизлигини яхшилайди”, дейилган хабарда.
Пентагонда таъкидланишича, самолётлар Польшага минтақада тажовузни қайтаришга сезиларли мудофаа салоҳиятини беради.
Янги самолётлар Польша қуролли кучларида мавжуд бўлган Миг-29 ва Су-22 самолётлари ўрнини эгаллаши кутилмоқда. Пентагон Варшавада янги самолётларни ўз қуролли кучларига киритишда қийинчиликлар вужудга келмаслигига умид қилмоқда.
Мавзуга оид
22:32
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
10:30
Боливия ва АҚШ 18 йиллик танаффусдан сўнг наркотрафикка қарши ҳамкорликни тиклади
09:45
Бразилия собиқ президентининг ўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
09:16