Иқтисодиёт | 20:30 / 11.09.2019
8487
1 дақиқада ўқилади

Осиё биржаси 36 млрд долларга Европа биржасини сотиб олиши мумкин

Ҳонгконг биржаси Осиё ва Европанинг икки молиявий марказини бирлаштириш учун Лондон биржасини сотиб олмоқчи. 

Ҳонгконг фонд биржаси (HKEX) оператори Лондон фонд биржаси (LSEG) раҳбариятига 36,6 млрд долларга бирлашишни таклиф қилди.  

“Фикримизча, HKEX ва LSEG иттифоқи Осиё ва Европанинг энг йирик ва аҳамиятли молиявий марказларини бирлаштирувчи глобал инфратузилмавий гуруҳни яратиш учун улкан имкониятни билдиради”, деб айтган Ҳонгконг биржаси бошқарув раиси Лора Ча.

“Биз Шарқ ва Ғарбни бирлаштирамиз, турфа хилроқ бўламиз ва мижозларимизга инновациялар, савдода хатарлар ва имкониятларни бошқариш борасида кўпроғини таклиф қила оламиз”, деб қўшимча қилган HKEX ижрочи директори Чарльз Ли.

2012 йилда Ҳонгконг биржаси Лондон металлар биржасини 2,1 млрд долларга сотиб олган.

Мавзуга оид