Жамият | 12:12 / 12.09.2019
8147
2 дақиқада ўқилади

БААнинг нуфузли компаниялари делегацияси Навоийга ташриф буюрди – фото

Навоий вилояти ҳокими Қобил Турсунов «DT World» ва «DP World» компаниялари ижрочи директори Маҳмуд ал-Бастаки бошчилигидаги Бирлашган Араб Амирлиги делегацияси вакилларини қабул қилди.

БААнинг «DP World» компанияси 1974 йилда ташкил этилган бўлиб, глобал савдо-сотиқ ва юк ташиш хизмати бўйича жаҳондаги энг катта етакчи компания ҳисобланади. Компания бу соҳада кўплаб корхона ва ташкилотларни бевосита бошқаради, жумладан, денгиз ва ички терминаллардан тортиб, денгиз хизматлари, логистика, қўшимча хизмат турлари ва савдони амалга ошириш учун керакли технологик чора-тадбирларгача таъминлайди.

Мазкур компания 40та хорижий давлатда жойлашган 150та портда фаолият олиб боради. Шунингдек, 120та давлатда 50 000 нафар ишчи ўрнига эга. Компания ҳар йили 70 000та кемага хизмат кўрсатади ва бир кунда 190 000та контейнер ташувларини амалга оширади. 2018 йилдаги савдо айланмаси 71,4 млрд долларга тенг бўлиб, компания даромади 5,6 млрд долларни ташкил қилган.

«Мен Ўзбекистон замини ва айнан Ғарб ва Шрақ мамлакатларини боғлайдиган кўприк вазифасини ўтаётган, айтиш жоиз бўлса, қуруқлик транспорт порти учун жуда қулай ҳудуд Навоий вилоятига ташриф буюрганимдан жуда ҳам мамнунман. Бугунги кунга қадар дунёнинг бир қатор давлатларида амалга оширган логистика йўналишидаги ишларимизда орттирган тажрибамизни сизнинг юртингизда ҳам қўлламоқчимиз. Ишонманки, бошланажак ҳамкорлигимиз келгусида ўзининг ижобий самарасини беради», – дейди Маҳмуд ал Бастки.

Мавзуга оид