Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Месси: «Криштиану мени кечки овқатга таклиф қилганми? Муаммосиз»
«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг келажакда бирга тушлик қилишга тайёрлиги ҳақида айтган гапларига изоҳ берди.
«Криштиану мени кечки овқатга таклиф қилганми? Муаммосиз. Мен доим Криштиану билан ҳеч қандай муаммоларим йўқлигини ва биз жамоадош бўлмаганимиз сабабли яқин дўст эмаслигимизни айтганман. Одатда биз маросимларда учрашамиз. Охирги маросимда биз кўпроқ суҳбатлашдик ва одатдагидан яқинроқ эдик.
Биргаликда кечки овқат бўладими ёки йўқми, билмайман. Чунки турли мамлакатларда яшаётганимиз ва ҳар биримизнинг турли мажбуриятларимиз борлигини ҳисобга олсак, бу ҳали аниқ эмас. Агар бу содир бўлганда ҳам ҳеч қандай шахсий муаммо йўқ», – дея Мессининг сўзларини келтиради Sport.
Мавзуга оид
19:28 / 08.07.2026
Афсоналарнинг кўз ёшлари ва Трампни тролл қилган Белгия. ЖЧда 1/8 финалнинг асосий воқеалари
10:56 / 07.07.2026
ЖЧ кундалиги. Роналду яна йиғлади, АҚШ 4 та гол ўтказди
16:59 / 06.07.2026
ЖЧ анонси. Ямал Роналдуга, АҚШ бутун дунёга қарши
00:53 / 06.07.2026