14:33 / 12.09.2019
0
7537

«Спарк»дан 50 млн сўм ва 4000 доллар ўғирлаб кетган шахс ушланди

Шу йилнинг 10 сентябрь куни Тошкент вилоятининг Тошкент тумани “Чувалачи” маҳалласида яшовчи Ж.Д. ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

У ўз аризасида шу маҳалланинг Божхона 1-тор кўчасида “Спарк” автомашинаси эшикларини очиқ қолдиргани оқибатида, номаълум шахс машина салонида бўлган 50 млн. сўм ва 4000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини ўғирлаб кетганини билдирган.

Тезкор ходимлар томонидан ўтказилган тадбир натижасида ушбу жиноятни 1992 йил туғилган А.Ғ. содир этганлиги аниқланиб, ушланган ва ўғирланган пуллар эгасига қайтарилган. 

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.   

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top