Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Калининградда ўзбекистонлик мигрантни ёқиб юборган шахс қўлга олинди
Калининградда Ўзбекистон фуқаросини ўлдиришда гумон қилинган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда 12 сентябрь куни Тергов қўмитасининг минтақа бўйича тергов бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
«Ушбу жиноятни содир этишда гумон қилинаётган шахс аниқланди. У 24 ёшли маҳаллий фуқаро бўлиб чиқди», - дея айтиб ўтишган маҳкамада.
Қўлга олинган шахснинг сўзларига кўра, у хатти-ҳаракатлари ёқмагани учун Ўзбекистон фуқаросини ўлдирган. Жиноятчи эркакка белкурак билан бир неча бор зарба берган, эрталаб воқеа жойига қайтиб келганда эса уни ўлик ҳолда топган.
«Жиноят изларини яшириш учун у марҳумнинг жасадини яқин атрофда жойлашган биоҳожатхона кабинасига олиб ўтган ҳамда ёқиб юборган, шундан сўнг воқеа жойидан яширинган», - дея аниқлик киритган матбуот хизмати.
Аввалроқ, марҳумнинг жасади Калининграднинг Павлик Морозов кўчасидаги биоҳожатхонадан топилганди. Воқеа юзасидан Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисми («Қотиллик») бўйича жиноят иши қўзғатилди. Тергов маълумотларига кўра, воқеа жойидаги вазият қотиллик содир бўлганидан далолат беради.
Яқин вақт ичида гумонланувчига айблов қўйилади, жиноий иш бўйича тергов давом этмоқда.
Мавзуга оид
21:31 / 21.05.2026
Литва ТИВ раҳбари НАТО кучлари Россиянинг Калининграддаги ҳарбий базаларини «ер билан битта қила олиши»ни айтди
21:00 / 23.08.2025
Вашингтонда ноқонуний мигрантларни ҳибсга олиш ҳолатлари ўн баробарга ошди – CNN
19:52 / 21.08.2025
АҚШда ўн минглаб мигрантларнинг ҳимоя мақомини бекор қилишга рухсат берилди
20:33 / 13.08.2025