Ўзбекистон | 20:20 / 13.09.2019
4688
2 дақиқада ўқилади

Когон шаҳри транспорт «ҳаб»ига айлантирилади – Урбанизация агентлиги

Бугун, 13 сентябрь куни, Radisson Blu меҳмонхонасида Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги урбанизация агентлиги, Осиё тараққиёт банки ҳамда Жаҳон банки вакиллари иштирокида Ўзбекистондаги урбанизация жараёнлари масалаларига бағишланган анжуман бўлиб ўтди. Унда мамлакат шаҳарлари сонини ошириш бўйича қандай ишлар амалга оширилиши, жаҳоннинг илғор тажрибалари хорижлик экспертлар томонидан тақдимот кўринишида маълумот берилди. Урбанизация агентлиги вакили Алишер Холдоров Ўзбекистоннинг бу соҳадаги ислоҳотлари ва бошқа янгиликлар ҳақида гапирди.

«Айни вақтда агентлик Жаҳон банки билан биргаликда ўрта даражадаги Чортоқ, Когон, Янгийўл шаҳарлари инфраструктурасини яхшилаш борасида лойиҳа устида иш олиб боряпти. Унинг доирасида Чортоқ эко-шаҳарга, Когон шаҳри эса республиканинг транспорт «ҳаб»ига айлантирилади. Шунингдек, Осиё тараққиёт банки билан Янгиер, Жиззах ва Хива шаҳарларини комплекс ривожлантириш лойиҳаси ишлаб чиқилди. Урбанизация агентлиги турар жойларни қуриш ва унга инвестиция жалб этиш бўйича ҳам дастурни ишлаб чиққан», дея унинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Холдоровнинг қўшимча қилишича, Президентнинг Сирдарёга ташрифи чоғида берилган топшириққа кўра, вилоятнинг Гулистон ва Ховос шаҳарлари марказлари ривожлантирилади.

 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид