Жамият | 00:12 / 14.09.2019
71772
2 дақиқада ўқилади

Сенатор Иқбол Мирзо тўйларга оид янги таклиф билан чиқди

Фото: senat.gov.uz

Бугун, 13 сентябрь куни Сенат биносида Олий Мажлис Сенати ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда ёшларга оид давлат сиёсатини юритишдаги ишлар самарасини ошириш, шунингдек, Ёшлар иттифоқи билан вакиллик ҳамда ижро ҳокимияти органларининг ўзаро ҳамкорлигини кучайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Йиғилишда ёшлар орасида учраётган муаммолардан бири сифатида тўй маросимларининг ортиқча дабдаба билан ўтаётгани,  бунинг оқибатида янги оила қурган келин-куёвнинг хонадонида молиявий қийинчиликлар пайдо бўлиши ҳолати ҳам билдирилган.

Мавзу юзасидан муҳокамага Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси, шоир Иқбол Мирзо қўшилиб, тўй маросими асл миллий одатларимизга хос тарзда, ортиқча сарф-харажатлар ва дабдабабозликларсиз ташкил этилиши кераклиги  ҳамда Республикадаги намунали ўтаётган ҳар битта тўй маросимини марказий телеканаллар орқали ярим соат, қирқ дақиқа вақт давомида намойиш қилиб бориш таклифини билдирган ва "Сизлар нима дейсизлар?", дея Маданият вазирлиги ва Ёшлар иттифоқи мутасаддиларига савол билан юзланган. Ўз ўрнида улар сенатор Иқбол Мирзонинг таклифини маъқуллашган, дея хабар бермоқда Kun.uz мухбири.

Мавзуга оид