Афғонистонда бир кун ичида иккинчи теракт содир этилди
Афғонистонда 28 сентябрга белгиланган президент сайловларига 2 ҳафтадан камроқ вақт қолганда иккита теракт содир этилди.
Биринчи теракт Афғонистоннинг Парвон вилоятида мамлакат президенти Ашраф Ғанининг сайловолди кампанияси вакиллари йиғилиши ўтадиган жой ёнида содир этилган. Тадбир бўлиб ўтаётган ҳудудга киришда турган полиция машинасига ўрнатилган бомба портлатилган. Оқибатда 26 киши ҳалок бўлган, 42 киши жароҳат олган, президент ва унинг ҳамроҳлари жабрланмаган.
Шунингдек, пойтахт Кобулда мудофаа вазирлиги ёнида яна бир портлаш содир этилган. Полиция маълумотларига кўра, ушбу теракт оқибатида 22 киши ҳалок бўлган, 38 киши яраланган.
Афғонистон президенти Ашраф Ғани терактларга қарамай мамлакатда сайловлар ўтказилишини айтган. Аввалроқ улар бир неча марта қолдирилганди.
“Президент сайловлари бўлиб ўтади”, деб айтган Ғани. Унинг таъкидлашича, мамлакат хавфсизлик кучлари халқ овоз бера олиши ва мамлакат тақдирини белгилай олиши учун сайловларда хавфсизликни таъминлаши лозим.
Аввалроқ “Толибон” ҳаракати сайловларга тўсқинлик қилиш билан таҳдид қилган. БМТ бош котибининг махсус вакили жангарилар сайловларда иштирок этувчи фуқароларни нишонга олиши мумкинлигидан хавотир билдирган.
Мавзуга оид
16:13 / 20.11.2024
«Крокус»да теракт содир этганликда айбланаётганлар яна 3 ой ҳибсда қолади
17:22 / 17.11.2024
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
15:12 / 09.11.2024