Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 16:55 / 18.09.2019
4881
1 дақиқада ўқилади
Давстатқўм: электр энергияси ишлаб чиқариш 1,5 фоизга ортди
Фото: Getty Images
2019 йил январь-август ойларида Ўзбекистон электр энергияси ишлаб чиқаришни 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 1,5 фоизга оширди.
Ҳисобот даврида, Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, мамлакат корхоналари томонидан 40,44 миллиард кВт/с.дан ортиқ электр энергияси ишлаб чиқарилди.
Шунингдек, январь-август ойларида Ўзбекистонда 17,85 миллион Гкал иссиқлик энергияси ишлаб чиқарилди, бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 3,3 фоизга камдир.