Жаҳон | 18:31 / 18.09.2019
3262
1 дақиқада ўқилади

Либериядаги мактабда ёнғин юз бериши оқибатида 28 киши ҳалок бўлди

Фото: Pixabay / ciobanucatalina

Либериядаги мактабда юз берган ёнғин оқибатида 26 ўқувчи ва 2 ўқитувчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат президенти маъмуриятига иқтибос келтирган ҳолда “Франс Пресс” ахборот агентлиги хабар берди.  

Воқеа Либерия пойтахти Монровия яқинида 18 сентябрга ўтар кечаси юз берган. Ёнғин сабаблари ҳали маълум қилинмаган.

Мамлакат президенти Жорж Веа твиттерда ўз ҳамдардлигини билдирган.

“Мен ўтган кеча Пэйнсвиллдаги мактаб биносини қамраб олган даҳшатли ёнғинда ҳалок бўлган болалар оилалари учун дуодаман. Бу ҳалок бўлганлар оилалари ва бутун Либерия учун оғир дамдир”, деб ёзган Жорж Веа.  

Мавзуга оид