Енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми яна ошди
Давлат статистика қўмитаси январь-август ойларида йирик саноат корхоналари томонидан айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми ҳақида маълумот берди.
Хусусан, енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми 49,5 фоизга ошган. 2018 йилнинг шу даврида 115 542 дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилган бўлса, 2019 йилда - 172 748 минг дона.
Юк автомобилларини ишлаб чиқариш эса 40,5 фоизга ортди. 2018 йилда - 2 455 дона, 2019 йилда - 3 450.
Автомобиль двигателларини ишлаб чиқариш 53,5 фоизга ошди. 2018 йилда 85 353 дона двигатель чиқарилган бўлса, 2019 йилда - 131 007.
2019 йил январь-август ойларида трактор ишлаб чиқариш ҳажми 983 донани ташкил этди, бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 60,4 фоизга камдир.
Мавзуга оид
18:39 / 20.11.2024
2024 йилда Қирғизистондан Ўзбекистонга газ экспорти 5 баробар ошди
13:58 / 31.10.2024
Ўзбекистонда кўпроқ қайси давлат фуқаролари таҳсил олаётгани маълум қилинди
10:50 / 31.10.2024
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ 10 давлатлар маълум қилинди
08:10 / 29.10.2024