Январь-август ойларида Ўзбекистонда 44 трлн сўм қурилиш ишлари бажарилган
2019 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистон Республикасида жами 44,3 трлн сўм қурилиш ишлари бажарилган бўлиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 19,1 %ни ташкил этди.
Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, жорий даврда жами қурилиш ишлари ҳажми таркибида йирик қурилиш ташкилотлари томонидан бажарилган қурилиш ишлари ҳажми 10,3 трлн сўмни ташкил этди.
Ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 13,2 %га кўп ишлар бажарилган бўлиб, жами қурилиш ишлари ҳажмидаги улуши ўтган йилдаги кўрсаткич даражасидан 1,1 % пунктга камайган.
Кичик корхона ва микрофирмалар томонидан бажарилган қурилиш ишлари ҳажми жорий даврда қурилиш ишларини бажарган бошқа ташкилотларга нисбатан кескин ошганлиги кузатилди. Улар ҳиссасига жами қурилиш ишлари ҳажмининг 55,7 %и тўғри келиб, ўтган йилнинг мос давридаги кўрсаткичга нисбатан 4,2 % пунктга кўпайди. Шунингдек, улар ҳиссасига тўғри келган қурилиш ишлари ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 28,5 %ни ташкил этган ҳолда 24,7 трлн сўм миқдорида қайд этилди.
Норасмий сектор ҳиссасига тўғри келган қурилиш ишлари улуши ўтган йилдаги кўрсаткичга нисбатан 3,1 % пунктга камайиб, 20,9 %ни ташкил этди ва 9,2 трлн сўм миқдорида қайд этилди. Ўтган йилнинг мос давридаги ҳажм билан солиштирганда 4,9 %ни ташкил этгани кузатилди.
Давлат мулкчилигидаги ташкилотлар томонидан жами 2,7 трлн сўм ёки 2018 йилнинг январь-июнига нисбатан 55,9% қурилиш ишлари бажарилди, нодавлат мулкчилигидаги ташкилотлар томонидан эса 41,5 трлн сўм ишлар бажарилиб, ўсиш суръати 17,3 %ни ташкил этди. Уларнинг республикадаги улушлари мос равишда 6,3 % ва 3,7 %ни ташкил этди
Мавзуга оид
18:39 / 20.11.2024
2024 йилда Қирғизистондан Ўзбекистонга газ экспорти 5 баробар ошди
13:58 / 31.10.2024
Ўзбекистонда кўпроқ қайси давлат фуқаролари таҳсил олаётгани маълум қилинди
10:50 / 31.10.2024
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ 10 давлатлар маълум қилинди
08:10 / 29.10.2024