Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қишлоқ поликлиникаларида шифокорларнинг 0,25 – 0,5 ставкада ишлашига барҳам берилади
Қишлоқ оилавий поликлиникаларида тор доирадаги мутахассислар учун ҳам тўлиқ бир ставкалик иш штатлари очилиши кутилмоқда.
Бу ҳақда Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасидаги мажлисда аёллар ва болалар саломатлиги юзасидан ахборот берган Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Юсупалиев маълум қилди.
«Қишлоқ оилавий поликлиникаларида 0,25 – 0,5 ставкага ишлаётган мутахассисларимиз бор. Тўғри, 0,25 – 0,5га одам келадими-йўқми, деган масала кўп қўйилди. Шунинг учун қишлоқ оилавий поликлиникада тор доирадаги мутахассисларнинг ҳам бир ставкада ишлаши масаласини қўйдик», – деган Юсупалиевнинг сўзларини келтирди Kun.uz мухбири.
Вазирнинг биринчи ўринбосари акушер-гинеколог кадрлар етишмаслиги муаммоси яқин вақт ичида ҳал этилиши ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.
«Яна битта масаламиз – кадр таъминоти. Бунда ҳам муаммоларимиз бор. Республика бўйича акушер-гинекологларга 268та вакант ўринларимиз бор. Шу йилнинг ўзида 115тасини таъминлаб берамиз, бу – 42,7 фоиз.
153та вакант ўрин қоляпти. Буни 2019-2020 йилларда магистратура, клиник ординатурани тугатганлар ва бир йиллик акушер-гинекология мутахассислиги бўйича таълим оладиган махсус курсларда ўқиганлар ҳисобига тўлдиришга ҳаракат қиламиз», – деди Баҳодир Юсупалиев.
Бундан олдин қишлоқ оилавий поликлиникаларида акушер-гинеколог, педиатр ва УТТ бўйича мутахассислар учун алоҳида штатлар очилиши хабар қилинган эди.
Мавзуга оид
13:28 / 11.06.2026
Андижондаги поликлиникада фожиа: 4 киши вафот этди
11:04 / 26.05.2026
Қурбон ҳайити ва дам олиш кунларида қайси тиббиёт муассасалари ишлайди?
19:34 / 08.05.2026
Ургутдаги “ибтидоий” поликлиника тўрт ойда қандай ўзгарди?
18:33 / 01.04.2026