Жамият | 18:55 / 21.09.2019
10117
2 дақиқада ўқилади

ERIELL компанияси хорижий ОАВ учун матбуот анжумани ўтказди

2019 йил 20 сентябрь куни ERIELL компаниясининг Тошкент шаҳридаги офисида ERIELL гуруҳи бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари В. Докунихин иштирокида хорижий оммавий ахборот воситалари учун матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирда Буюк Британия, Франция, Германия, Россия ва Озарбайжондан ахборот агентликлари, таҳлил марказлари ва ёқилғи-энергетика соҳасидаги ихтисослаштирилган нашрлар вакиллари иштирок этдилар.

Журналистларнинг саволларига жавоб берар экан, В. Докунихин ERIELL компаниялар гуруҳи, унинг шаклланиши ва ривожланиши тарихи ҳамда гуруҳнинг 15 йил ичидаги ютуқлари ҳақида сўз юритди. Хорижий мухбирлар ва таҳлилчилар компаниянинг жорий лойиҳалари, фойдаланилаётган технологиялар, шериклар ва мижозлар, шунингдек ERIELL режаларига қизиқиш билдирдилар.

Матбуот анжумани 2019 йил 20-21 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтган МОМИҲ (ЦАРЭС) мамлакатлари энергетика вазирларининг биринчи мулоқоти ва энергетикага бағишланган форум доирасида ташкил этилди.

22-25 сентябрь кунлари хорижий ОАВ вакиллари Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Навоий вилоятларига пресс-тур уюштирадилар, улар Ўзбекистоннинг нефть ва газ саноатидаги йирик лойиҳалар билан танишадилар.

ERIELL компанияси матбуот хизмати

Мавзуга оид