Жаҳон | 14:54 / 22.09.2019
8744
1 дақиқада ўқилади

Эймсберида заҳарланган британиялик Россиядан 1 млн фунт стерлинг ундирмоқчи

Фото: Reuters

2018 йил ёзида Эймсбери шаҳрида асабни фалажловчи модда билан заҳарланган британиялик Чарльз Роули Россиядан 1 млн фунт стерлинг ундиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда унинг адвокати Патрик Макгвайрга асосланиб Daily Mirror газетаси хабар берди.

"Чарли организмига тушган заҳарли модда таъсиридан жиддий қийналмоқда. Аммо уни кўпроқ аслида нима юз бергани тўғрисидаги ҳақиқатни билиш ташвишлантирмоқда", - деди Макгвайр.

Адвокатнинг сўзларига кўра, Роули "адолат"га эришиш учун унга мурожаат қилган. Макгвайр унга Россия ҳукуматига қарши даъво аризаси бериш имкониятини кўриб чиқишни таклиф қилган.  

2018 йил 30 июнда Эймсбери шаҳрида Чарльз Роули ва Дон Стержес беҳуш ҳолда топилганди. Стержес кейинроқ вафот этган. Полиция Роулининг уйидан ичида асабни фалажловчи "новичок" моддаси бўлган идишни топган.

 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид