Жаҳон | 08:43 / 22.09.2019
10015
2 дақиқада ўқилади

Hilton меҳмонхоналари тармоғининг собиқ эгаси Бэррон Хилтон вафот этди

Фото: Global Look Press

Hilton меҳмонхоналари тармоғининг собиқ эгаси Бэррон Хилтон 92 ёшида Лос-Анжелесда вафот этди. Бу ҳақда Variety нашри хабар берди. 

CNN телеканалининг маълум қилишича, Хилтон табиий сабаблар билан ҳаётдан кўз юмган.

Унинг набираси Пэрис Хилтон твиттерда бобоси ўлимига изоҳ берган. “У афсона, башоратчи, ажойиб, меҳрибон инсон эди, у ютуқлар ва саргузаштларга тўла ҳаёт кечирди”, деб ёзган Пэрис.    

Бэррон Хилтон отаси Конрад Хилтон томонидан асос солинган меҳмонхоналар тармоғини 30 йил давомида бошқарган. У 1996 йилда Hilton Hotels Corporation компанияси президенти лавозимидан кетган, бироқ яна 10 йил давомида директорлар кенгаши раиси бўлиб қолган.

Компания 1919 йилда биринчи меҳмонхонаси Сиско шаҳрида (Техас штати) очилганда ташкил топган. Ҳозирда 100 дан кўпроқ давлатда 5 мингдан кўпроқ меҳмонхонаси бор. Жумладан, тармоқнинг шундай меҳмонхоналаридан бири Тошкентда қад ростлади.

Мавзуга оид