10:15 / 23.09.2019
0
30071

Банкларда доллар 9500 сўмгача кўтарилди

Фото: Mohamed Abd El Ghany / Reuters

23 сентябрь куни Ўзбекистон банклари бир АҚШ долларини 9 500 сўмдан сотишни, 9 300 - 9 400 сўмдан сотиб олишни бошлади. 

Spot’нинг ёзишича, аввалги ҳафта охирларида доллар 9400 сўм атрофида сотилган.

Америка валютаси курси биржада ҳам ўсиб бормоқда. 20 сентябрь куни Ўзбекистон валюта биржасидаги савдолар якуни бўйича бир доллар 9 441 сўмга тенг бўлди - бу 19 сентябрдаги кўрсаткичдан 12 сўмга кўп. Савдолар ҳажми 112 миллион долларга етди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 16 сентябрдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Унга кўра, 1 АҚШ доллари 16 сўмга кўтарилган ва 1 доллар 9411 сўмга етган

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top