Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилади?
Гидрометеорология хизмати маркази 24 - 27 сентябрь кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 24 сентябрда 8-13 даража, 25 сентябрда 10-15 даража, 26-27 сентябрда 12-17 даража илиқ, кундузи 24-25 сентябрда 22-27 даража, 26-27 сентябрда 25-30 даража иссиқ бўлади.
Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 24 сентябрда 10-15 даража, 25-27 сентябрда 12-17 даража илиқ, кундузи 24-25 сентябрда 22-27 даража, 26 сентябрда 25-30 даража, 27 сентябрда 27-32 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 24 сентябрда 10-15 даража, 25-27 сентябрда 12-17 даража илиқ, кундузи 24 сентябрда 25-30 даража, 25-27 сентябрда 29-34 даража иссиққача кўтарилади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 24 сентябрда 25-30 даража, 25-27 сентябрда 27-32 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 24-26 сентябрда 31-36 даража, 27 сентябрда 33-38 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, 24 сентябрда айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин, 25-27 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 24 сентябрда 18-23 даража, 25-27 сентябрда 20-25 даража иссиқ бўлади.
Мавзуга оид
15:05 / 30.06.2026
Жазирама ортидан салқинлик?
08:49 / 30.06.2026
Ўзгидромет: июл ойида Ўзбекистонда кучли иссиқлар кутилмоқда
20:01 / 22.06.2026
Қурғоқчил ҳаво: жазирама ҳафта фермерлар учун қандай хавфлар туғдиради?
09:15 / 22.06.2026